Терма жамоага янги номзодлар сараланди
Наманганда ярим марафон ва спортча юриш бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида юздан зиёд атлетлар ғолиблик учун куч синашди.
Наманганда ярим марафон ва спортча юриш бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида юздан зиёд атлетлар ғолиблик учун куч синашди.
Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ўтказилган марафон баҳсларида Бунёд Муҳитдинов ва Мавлуда Мадалиева биринчи поғонадан жой олди.
Спортча юриш бўйича эркаклар ўртасида 20 километр масофага юриш баҳсларида Шоҳрух Саломов, Расулбек Дилмуродов ва Нурмуҳаммад Қўлдошев шоҳсупага кўтарилди.
Хотин-қизлар ўртасида 10 километр масофага юришда Паризода Набиева, Диана Яфасова ҳамда Фотимахон Явқочевага тенг келадигани топилмади.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат чемпионатида яхши натижа қайд этган атлетлар янги мавсумда терма жамоамиз сафида халқаро мусобақаларда иштирок этади.