Шу кунларда юртимиз далаларида пахта терими қизғин кечмоқда. Ҳамиша пахта терими даврида турли шов-шувлар авж олади.
Яқинда ижтимоий тармоқларга теримчилар ва пахта масаласи билан боғлиқ хабар тарқалди.
Бу маълумотларнинг қанчалик тўғрилиги ва айни вақтдаги теримнинг бориши ҳақида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Абдушокир Раҳимов қуйидагиларни сўзлаб берди.
– Ўзбекистонда пахта хом ашёсини тўлиқ бозор механизмлари асосида етиштирилмоқда, – дейди А.РАҲИМОВ. – Фермер хўжаликларининг давлат буюртмаси асосида пахта етиштириши бекор қилинди. Унинг ўрнига пахта етиштириш бўйича фьючерс шартномалари кластерлар билан бозор муносабатлари асосида имзоланмоқда. Бунда нархлар бозор конъюктурасидан келиб чиқиб белгиланмоқда. Шунингдек, фермер хўжаликларига пахтачилик кластерларини танлашб шартнома тузиш имконияти берилган.
Энг муҳим янгиликлардан яна бири пахта етиштириш жараёнида барча ёқилғи мойлаш материаллари ва минерал ўғитлар биржа савдолари орқали эркин нархларда харид қилимоқда. Бунда ҳеч қанақа тўсиқлар мавжуд эмас. Шу тариқ
пахта экиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш жараёни либераллашмоқда.
Кўпчилик сезган бўлса керак кейинги йилларда етиштирилган пахта хом ашёсини йиғиб териб олиш учун теримчиларни мажбурий жалб қилиш тизимидан воз кечилди. Ҳозирда уюшмаган аҳоли пахта йиғим-теримига ихтиёрий асосда жалб қилиниб терилган пахта учун шу куннинг ўзида пул тўлаб берилмоқда.
Пахта йиғим терими давомида Бош вазир ўринбосари селекторлар ўтказиши, вилоят ҳокимларининг аҳолини пахта йиғим-теримига жалб қилиш юзасидан таъсирчан чоралар кўрилаётгани ҳақидаги важлар юзасидан ушбу йиғилишлар пахта йиғим теримини самарали ташкил этиш, йиғим теримга жалб этилаётган уюшмаган аҳолига қулай шарт шароитлар яратиб бериш жараёнини мувофиқлаштиришни ташкил қилиш учун эканини айтишимиз мумкин.
Селектор мажлисларида нафақат пахта йиғиб териб олиш, балки буғдой экиш, ерларни шудгор қилиш борасидаги ишлар самарадорлиги муҳокама қилиб борилмоқда.
Халқимизда "Кенгашли тўй тарқамас", нақли бежизга айтилмайди. Ҳар бир ишни маслаҳат билан қилганган нима етсин.
З.Мирзабоева, ЎзА