Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тери Ҳакала: Ўзбекистон – Европа Иттифоқи учун муҳим шерикдир
05:41 / 2021-08-25

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 24 август куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Ҳакалани қабул қилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, радикаллашувга қарши кураш, парламент ролини кучайтириш ва фуқаролик жамиятининг имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Aфғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазият билан боғлиқ имкониятларни ҳам кўриб чиқди, юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлардан хавотир билдирилди.

Тери Ҳакала Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг муваффақиятли ривожини, хусусан, кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида янги битим тузиш бўйича олиб борилаётган музокараларни юқори баҳолади.

– Ўзбекистон Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда сезиларли ютуқларга эришмоқда. Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий боғлиқлиги бўйича халқаро конференция, шунингдек, Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашуви сўзларимнинг исботидир, – деди у. –  Инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва бошқа қатор соҳаларда ислоҳотлар қилинмоқда, давлатингиз оқилона қарорлари туфайли ҳар томонлама ривожланиш йўлида. Таъкидлашим керак, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон Европа Иттифоқи учун муҳим шерик ҳисобланади.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон - ЕИ парламентлараро конструктив мулоқотини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.

Бундан ташқари, ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили 2022 йилда Ўзбекистонда фуқаролик жамияти, шунингдек, ёшлар минтақавий форумини ўтказишни таклиф қилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон-Европа Иттифоқи Парламент ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги мажлисини ўтказиш муҳимлиги ҳам таъкидланди.

 

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА