Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тергов судьяси институти жорий этилмоқда
11:26 / 2024-12-18

Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий мактаби томонидан тергов судьяси институти жорий этилиши доирасида амалга оширилган ишлар, тергов судьяларининг вазифалари ва асосий йўналишлари билан боғлиқ масалалар бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг тергов судьялари ҳамда прокуратура, ички ишлар органларининг суриштирув ва тергов ходимлари, вилоят божхона, солиқ бошқармалари маъмурий амалиёт ходимлари, адвокатлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини “Инсон қадри учун” тамойили асосида янги босқичга кўтариш, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясининг кафолатларини кучайтириш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бунинг амалдаги тасдиғи сифатида Президентимизнинг жорий йил 10 июндаги “Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини келтиришимиз мумкин. 

[gallery-20912]

Тадбирда маърузачилар томонидан давлатимиз раҳбарининг ушбу фармони билан суд-ҳуқуқ тизимидаги замонавий талаблар ва халқаро стандартлар асосида 2025 йил 1 январдан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилиши ҳақида маълумотлар берилди. Бундан кўзланган асосий мақсад судлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ишни судга қадар юритишда тарафларнинг тенглиги ва тортишуви принципини амалда таъминлаш, шунингдек, тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинишига эришишдан иборат эканлиги таъкидланди.

Фикр-мулоҳазалар ҳамда савол-жавобларга бой тарзда ўтган очиқ мулоқотда иштирокчилар янги ташкил этилаётган тергов судьялари фаолияти билан боғлиқ саволларга батафсил жавоб олди.

Тадбирдан сўнг иштирокчилар Жиззах давлат педагогика университети қошидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи фаолияти, Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида тергов судяси учун ҳозирланган хона ва ундаги шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди.

Мухтасар айтганда, тергов судьяси лавозимини жорий этиш суриштирув ва тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ишончли ҳимоялаш ва аҳолининг судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари