French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тергов ҳибсхонасидаги шароитлар билан танишилди
11:09 / 2026-02-16

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили, жамоатчилик гуруҳи билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига қарашли тергов ҳибсхонасида бўлди.

Инсон ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси борасида қонун устуворлигини таъминлаш, соҳадаги ислоҳотлар жараёнлари билан бевосита танишиш мақсадида мониторинг тарзида ташкил этилган ташриф давомида Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Жасурбек Иброҳимов, Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши котибияти мудири Насибахон Тўйчиева,  Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилояти кенгаши раиси Муқаддасхон Султонова, оммавий ахборот воситалари вакиллари Жазони ижро этиш департаментининг Андижон вилоятидаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди.  

Мониторинг доирасида ҳибсхонада яратилган шарт-шароитлар ўрганилди, маҳбусларнинг ётоқ жойлари, ошхона, кутубхона, даволаш бўлими ҳамда қисқа ва узоқ муддатли учрашув хоналари кўздан кечирилди. Шунингдек, маҳбус ва маҳкумалар билан суҳбатлар ўтказилди.

Ташриф давомида ҳибсхона кутубхонаси жамғармасини бойитиш мақсадида депутатлар томонидан ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдонаси бўлган 150 нусхадан ортиқ китоблар совға қилинди. Ушбу китоблар албатта, маҳбусларнинг маънавий дунёси ва билимни оширишга хизмат қилади.

Ўрганиш жараёнида Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ҳибсхонада сақланаётганлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Кўрикка ҳибсхонадаги аксарият маҳбуслар жалб этилди. 

Тиббий кўрик натижаларига кўра, турли касалликлари борлиги аниқланганлар диспансер назоратига олинди, уларга мутахассислар тавсияси асосида зарур тиббий муолажалар белгиланди. 

Ф. Убайдуллаев, ЎзА.