Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тергов ҳибсхонасида сайёр қабул
10:51 / 2023-10-09

Бугунги кунда мамлакатимиздаги ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси аҳоли орасига кириб бориш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, мурожаатларни тинглаш, муаммоларни ўрганиш ва фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни жойида ҳал этишдир.

Фуқаро озодлиги вақтинча чекланганлиги сабабли раҳбарнинг қабулига келолмасачи?

Жорий йилнинг тўққиз ойида Қашқадарё вилоятида 1061 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Қамоққа олинганларнинг дардини эшитиш ва мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларни ҳал қилиш мақсадида Қашқадарё вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан вақти-вақти билан 5-сонли тергов ҳибсхонасида сайёр қабул ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган.

Навбатдаги сайёр қабул вилоят суди раисининг ўринбосари – Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ў.Мамадалиев томонидан ўтказилди. 39 нафар маҳбус билан юзма-юз мулоқот ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди.

12 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилиши алоҳида назоратга олинди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири