Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тергов фаолияти” йўналиши бўйича имтиҳонлар 12 июлда бўлиб ўтади
15:32 / 2023-07-05

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатининг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича ўқишга қабул қилиш бўйича танлов бўлиб ўтади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 апрелдаги 143-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб, бакалавриатнинг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича махсус психологик танлов ҳамда ёзма имтиҳон (диктант) 2023 йил 12 июль куни Нукус шаҳри, Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказларида ўтказилиши режалаштирилган.  

Имтиҳон ўтказиш вақти ва манзиллари ҳақида тўлиқ маълумотни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси, шунингдек, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига кириш имтиҳонлари билан боғлиқ янгиликлар билан Академиянинг расмий веб-сайти (www.proacademy.uz) орқали танишиб боришингиз мумкин.  

 

ЎзА