Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТерДУ – БухДУ учрашувида термизликлар ғалаба қозонди (31:16)
00:07 / 2026-02-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтдаги “Олимпия шаҳарчаси”да гандбол бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида ўтаётган Ўзбекистон чемпионати биринчи давра ўйинларининг олтинчи куни бўлиб ўтди.

Куннинг марказий учрашувларидан бири — ТерДУ ва БухДУ жамоалари ўртасидаги беллашувда 31:16 ҳисобида термизликлар ғалаба қозонди.

Эркаклар жамоалари ўртасида Қўқон ДУ – Тошкент, Навоий – Хоразм, БухДУ – Термиз, Қорақалпоғистон Республикаси – ОКМК учрашувлари ўтказилди.

[gallery-27890]

Аёллар жамоалари ўртасида эса Наманган – “Ranch”, Навоий – Тошкент, ОКМК – Самарқанд, Жиззах – РОПССТМ жамоалари ўйинлари бўлиб ўтди.

Мамлакат чемпионатининг биринчи давра беллашувларига 28 февраль куни якун ясалади.

ЎзА фотомухбири

Муҳаммад АМИН олган суратлар