ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Терапевтик истиснолар комиссиясининг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 8 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Терапевтик истиснолар комиссияси фаолияти қайта йўлга қўйилган.
Тадбирда Терапевтик истиснолар комиссиясининг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Комиссиянинг амалдаги қоидалари ва мезонлари, 2024 йилги “Спортда таъқиқланган моддалар ва усуллар рўйхати”даги ўзгаришлар ва қўшимчалар ҳақида маълумот берилди. 2020-2023 йиллар кесимида ўзбек спортчиларининг ижобий допинг статистикаси танқидий таҳлил қилинди.
[gallery-15158]
Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА