Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Терак зараркунандаларига қарши самарали усул борми? (+видео)
15:49 / 2025-06-11

Юртимизда яшиллик оламини асраш, дов-дарахтларни кўпайтириш, парвариш қилиш бўйича кейинги 5 йил ичида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Эндиги мақсад уларни кўпайтириш баробарида сақлаб қолиш, тўғри парвариш қилиш, касаллик ва зараркунандалардан асрашдир.

Масалан, терак баргхўри  Россиянинг Европа қисмида, Қрим, Кавказ, Қозоғистон, Ўзбекистонда кенг тарқалган. Қўнғизлар ерда қишлаб чиқади. Уруғланган урғочи ҳашарот баргларнинг остки томонига тухум қўяди. Табиатда улар эрта баҳорда, март ва апрель ойларида пайдо бўлади. Қўнғизлар ва унинг личинкалари барг билан озиқланади ва катта-катта майдонларда теракзорлар баргини еб битиради. Бундан ташқари терак куяси ҳам кенг тарқалган бўлиб, яшиллик оламига катта зиён етказади. Кўриниб турибдики ўз вақтида чора-тадбирлар олиб борилмаса, ушбу ҳашаротлар катта майдонларни эгаллаши мумкин.

Бу борада мамлакатимиздаги қатор илмий-тадқиқот институтлари олимлари хорижлик ҳамкасблари билан изланишлар, таҳлиллар олиб бормоқда. Шундай бўлсада ушбу ҳашаротлар туфайли яшиллик оламига жиддий келтираётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Ушбу маълумотлар қанчалик асосли эканлигини билиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти Манзарали ва ўрмон дарахтларининг зарарли организмларга қарши курашиш лабораторияси илмий ходими Мансур Мўминов билан суҳбатлашдик.  

- Терак зараркунандаларига қарши сизнинг лабораториянгиз томонидан қандай ишлар олиб борилмоқда?

- Бугунги кунда республикамизда теракнинг бир неча тури етиштирилиб, парвариш қилинади. Уларда сўнгги йилларда барглари қуриб қолиш ҳолатлари, жигарранг тусга кириши кўплаб кузатиляпти. Бунинг сабаби халқ тилида айтганда терак қурти. Теракларга катта зарар етказадиган иккита хавфли зараркунандаси бор. Булардан бири терак баргхўри, иккинчиси  терак куяси.  

Институтимиз лабораторияси томонидан айнан манзарали ва ўрмон дарахтларининг зараркунандаларини ўрганиш, уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш ва тавсияларни яратиш билан шуғулланиб келмоқдамиз. Бу борада 2023-2024 йил давомида айнан терак зараркунандаларига қарши кураш бўйича уйғунлашган ҳимоя тизими ва бир қанча нашрлар тайёрланди. Бундан ташқари 2024 йилда лабораториямиз илмий ходимлари кўп марта вилоятларга чиқиб ўрганишлар олиб борди ва шу асосда тавсиянома сифатида қўлланма яратилди. (давоми видеода)  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fVqj74uyDbo" title="Terak zararkunandalariga qarshi samarali usul bormi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА