"Теодор Рузвельт" авиаташувчи кемада коронавирусга чалинганлар сони икки баробарга ортди
"Теодор Рузвельт" авиаташувчи кема экипажи аъзолари орасида коронавирусга чалинганлар сони кейинги уч кун ичида икки баробарга ортиб, 447 кишига етди, дейилади АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари сайтида.
"Теодор Рузвельт" авиаташувчи кема экипажи аъзолари орасида коронавирусга чалинганлар сони кейинги уч кун ичида икки баробарга ортиб, 447 кишига етди, дейилади АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари сайтида.
7 апрелгача берилган маълумотга кўра, экипаж аъзолари орасида 230 нафар вирус юқтирганлар бор эди.
"Бугунга келиб "Теодора Рузвельт" экипажи аъзоларининг 92 фоизи COVID-19 бўйича текширилган ва 447 ҳарбий денгизчи касалликка чалингани аниқланган, 3 минг 155 денгизчи соҳилга туширилган", - дейилади хабарда.
Кемада хизмат қилаётган 5 минглик экипажнинг 3,7 минг аъзосини кемадан тушириш режалаштирилмоқда. Қолганлари кема тизимлари фаолиятини таъминлаб туриш учун авиаташувчи бортида қолдирилади. Кема ҳозир “Гуам” ҳарбий базасида турибди, бироқ, қўмондонликнинг баёнот беришича, кемада коронавирус аниқланганига қарамай у жанговор ҳолатини сақлаб қолади.
Яқинда ушбу ҳарбий кеманинг капитани Бретта Крозье вазифасидан озод этилган эди. Бунга унинг раҳбариятга экипажнинг катта қисмини кемадан туширишни сўраб ёзган мактуби оммавий ахборот воситаларига тарқалиб кетгани сабаб бўлганди.