Теннисчимиз бош совринни кўзламоқда
Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида теннис бўйича J300 таснифига кирувчи “Astana Open – 2025” халқаро турнири ўтказилди. Унда Аҳмаджон Тошмуҳаммедов чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Гап шундаки, Аҳмаджон Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган ушбу мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳслари учинчи даврасида нейтрал теннисчи Алексей Шибаевни 6:3, 6:4 ҳисобида таслим этди ва 1/4 финалда туркиялик Христофер Кучухусейн билан рақобатлашадиган бўлди.
Жуфтликлар ўртасида эса А.Тошмуҳаммедов ёш теннисчимиз Сухроб Саидов билан тандемда ярим финал йўлланмаси учун ўтказилган ўйинда нейтрал мақомдаги спортчилар Роман Харламов ва Егорь Плешицевни 7:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учатди. Шу тариқа, 1/2 финалга чиққан теннисчиларимиз финал йўлланмаси учун мезбонлар вакили Аҳмадий Маканов ва Родион Траигелга қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА