Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теннисчиларимиз халқаро турнирни ғалаба билан бошлади
13:09 / 2024-09-18

Душанбе шаҳрида J60 таснифига кирувчи ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнирда теннисчиларимиз муваффақиятли старт олди. «Tajikistan tennis Federation Cup» турнирининг яккалик баҳслари илк даврасида ҳамюртимиз Аҳмаджон Тошмуҳаммедов нейтрал теннисчи Яҳор Артсиоменкани 6:1, 4:6, 6:4 ҳисобида таслим қилди ва иккинчи босқичда арманистонлик Давид Зохранян билан рақобатлашадиган бўлди.

Нуриддин Бахтиёров эса нейтрал теннисчи Рафаэль Асадуллинни 6:3, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди теннисчимиз чорак финалда хитойлик Жин Тао Ланга қарши кортга тушади. Шунингдек, вакилларимиздан Суҳроб Саидов ва Данила Квасов ҳам биринчи даврадан муваффақиятли ўтди.

Шу тариқа, Суҳроб кейинги босқичда хитойлик Журу Жангга қарши рақобатлашса, Данила қозоғистонлик Никита Николенко билан куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА