French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теннисчиларимиз халқаро турнир ғолибига айланди
13:38 / 2024-07-21

Қирғизистонда ёшлар ўртасида теннис бўйича J60 таснифига кирувчи «ISSYK-KUL SUMMER – 2024» халқаро турнирининг яккалик ва жуфтлик баҳсларида спортчиларимиз ғолиб бўлди.

Мусобақанинг ярим финалида Абдулазиз Усмонжонов қозоғистонлик Никита Николенкога қарши кортга чиқиб, 6:2, 7:5 ҳисобида зафар қучган бўлса, афсуски, ёш теннисчимиз Суҳроб Саидов қозоғистонлик Эрасил Бахтиярга 5:7,  0:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Абдулазиз ва Эрасил финалда ўзаро рақобатлашди. Улар ўртасидаги баҳсда теннисчимиз катта устунликка эришди ҳамда 6:1, 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, бош соврин соҳибига айланди.

Жуфтлик баҳсларида эса Суҳроб Саидов ва Аҳмаджон Тошмуҳаммедов ўзаро тандем ҳосил қилиб, финал босқичида украиналик Григори Картавенко ва қозоғистонлик Никита Николенко устидан  6:4, 3:6 ва 10:7 ҳисобида устун келди ҳамда мусобақа ғолибига айланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА