Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теннисчиларимиз учун «AKUN OPEN – 2024» омадли ўтмоқда
10:48 / 2024-06-06

Қирғиз Республикасида ўсмирлар ўртасида теннис бўйича J60 таснифидаги «AKUN OPEN – 2024» халқаро турнир ўтказилмоқда. Унда теннисчиларимиз яккалик ва жуфтлик баҳсларида бош соврин учун курашни давом эттирмоқда.

Яккалик баҳсларининг иккинчи даврасида Сарвар Азаматов нейтрал теннисчи Максим Олар устидан ҳар икки сетда бирор дона ҳам геймни бой бермасдан ғалаба қозонди ва чорак финалда ҳиндистонлик Павар Синҳ билан рақобатлашадиган бўлди.  

Абдулазиз Усмонжонов 1/8 финал босқичида нейтрал теннисчи Владимир Ходаркевични 6:2, 6:1 ҳисобида таслим қилди. Энди теннисчимиз ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган баҳсда қозоғистонлик Никита Николенко билан куч синашади.  

Жуфтлик баҳсларида эса Аҳмаджон Тошмуҳаммедов ва Данил Квосов тандеми илк даврада чорак финалда нейтрал спортчилар Максим Прокошин ва Михаил Сапожниковни 4:6, 6:4, 10:5 ҳисобида таслим қилди. Аҳмаджон ва Данил ярим финалда қозоғистонлик Никита Николенко ва Павар Синҳ дуэтига қарши кортга тушади.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА