Теннисчиларимиз J30 турнирида бош совринни кўзламоқда
Тожикистонда ўсмирлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтаётган J30 таснифига кирувчи турнирда ёш теннисчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Вероника Жепарова қозоғистонлик Ноиля Баимахан билан тандемда нейтрал теннисчи Виктория Егорова ҳамда молдовалик Яна Семичинани 6:3, 7:5 ва 10:5 ҳисобида таслим этди ва ярим финалга чиққан ҳолда туркманистонлик Илима Гусейнова ҳамда Эронлик Хана Шабунпурга қарши ўйнайдиган бўлди. Йигитлар орасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Никита Ғофуров қозоғистонлик дўсти Ассан Сарманов, Амир Сафоев ва тожикистонлик Аҳмаджон Қосимий ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Никита ва Ассан финал остонасида нейтрал теннисчилар Максим Прокошин ҳамда Вадим Савлевга қарши ўйин ўтказса, Амир ҳамда Аҳмаджон нейтрал спортчилар Даниил Диниц ва Роман Рижни билан финал чиптаси учун беллашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА