Теннисчиларимиз ғалабали юришини бошлади
Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларининг теннис мусобақалари ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли бошланди.
Яккалик баҳсларида Ҳумоюн Султонов покистонлик Ақил Ханни 6:0, 6:1, Сабрина Олимжонова вьетнамлик Нхи Хунхни 6:0, 6:0, Сергей Фомин қувайтлик Бадер Алқахтани 6:0, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа теннисчиларимиз навбатдаги босқичга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, теннис мусобақалари 30 сентябрга қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА