Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теннисчиларимиз “Дэвис кубоги”да Эстонияни таслим қилди
17:58 / 2024-09-14

Пойтахтимиздаги “Юнусобод“ спорт мажмуаси теннис кортида “Дэвис кубоги”нинг II Жаҳон гуруҳи доирасида Ўзбекистон ва Эстония терма жамоалари ўзаро рақобатлашди.

Ушбу учрашувнинг  жуфтлик баҳсларида Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фомин тандеми 6:0, 6:4 ҳисобида Марк Лайал ҳамда Кристиан Там дуэтини енгди. Сўнгра, Ҳумоюн Султонов яккалик беллашувида  Марк Лайал устидан 6:4, 6:1 ҳисобида устун келди. Бунинг натижасида умумий ўйиндаги ҳисоб 3:1 кўринишини олди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки,  Сергей Фомин – Кристиан Таам қарама-қаршилиги ҳеч қандай натижа аҳамият касб этмаслиги боис ўтказилмади.

[gallery-19273]

Шу тариқа, теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “Дэвис кубоги”нинг II Жаҳон гуруҳидан муваффақият билан ўтди. Энди теннисчиларимиз мусобақанинг I Жаҳон гуруҳи плей-офф босқичида ўйнайди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА