Теннисчиларимиз чорак финалда
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги J100 таснифига кирувчи турнирда жуфтлик баҳслари ўзбек теннисчилари учун муваффақиятли ўтди.
Жумладан, Сухроб Саидов ва Аҳмаджон Тошмуҳаммедов тандеми жуфтлик баҳсларидаги биринчи ўйинда мезбон теннисчилар Темужин Искандиров ва Анатолий Цибулько дуэтини 7:6, 4:6, 12:10 ҳисобида таслим этди ва чорак финалга чиқди. Энди Сухроб ва Аҳмаджон ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган учрашувда қозоғистонлик Эрасил Бахтиёр ва Тоир Сармановга қарши кортга чиқади.
Шунингдек, ушбу йўналишда ёш теннисчимиз Данила Квасов қозоғистонлик Тоир Кайретдинов билан биргаликда биринчи даврада қирғизистонлик Давид Могилевский ва қозоғистонлик Даниел Юреклини 7:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа, Данила ва Тоир 1/4 финал босқичида кореялик Мин Ҳюк Чо ва Тае Ву Ким жуфтлиги билан рақобатлашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА