Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теннисчиларимиз АҚШ кортларида
09:57 / 2026-03-04

Индиан-Уэлс шаҳрида (АҚШ) аёллар ўртасида WTA 1000 тоифасига кирувчи “Indian Wells Open” халқаро турнири ўтказилмоқда. Унда ҳамюртимиз Камилла Раҳимова асосий тўр баҳсларига йўлланмани қўлга киритди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлган Камилла мазкур босқичга йўлланма берувчи саралашнинг финал босқичида яна бир вакиламиз Мария Тимофеева билан рақобатлашди. Учрашувда ҳисоб 4:6, 5:4 бўлиб турган вазиятда Мария баҳсни давом эттира олмаслигини айтди.  

Шу тариқа асосий тўрнинг биринчи даврасига чиққан Камилла Раҳимова ушбу босқичда канадалик Бианка Андреску билан куч синашади. Агар бу тўқнашувда теннисчимиз ғалаба қозона олса, иккинчи даврада америкалик Коко Гауф билан куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА