English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теннис: Ўзбекистон-Туркия “Девис кубоги” доирасида баҳслашади
16:26 / 2022-03-03

Маълумки, жорий йилнинг 4-5 март кунлари пойтахтимизда “Девис кубоги” саралашининг илк босқичида Ўзбекистон ва Туркия жамоалари ўртасида мусобақа ўтказилади.

Жамоалар мазкур ўйин олдидан мамлакатлари шарафини ҳимоя қиладиган теннисчилар таркибини эълон қилган эди. 

Унга кўра, нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Санжар Файзиев, Сергей Фомин ва Максим Шин ҳимоя қилиши тасдиқланган бўлса, Туркия терма жамоасининг истеъдодли спортчилари Альтуг Гелекбилек, Сем Илкел, Эрги Киркин, Янки Ферел ва Марсел Илхан Тошкент кортларида ҳамюртларимизга қарши ҳаракат қилиши белгиланган эди. 

Бугун, 3 март куни пойтахтимизда мазкур саралаш турнири олдидан қуръа ташлаш маросими ташкил этилди. Унда Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова ҳамда Туркия теннис федерацияси президенти Чингиз Дурмус етакчилигидаги ҳар икки давлат теннис федерацияси мутасаддилари иштирок этишди. 

Қуръа натижаларига кўра, эртага, 4 март куни бошланадиган 1-тур ўйинлари ҳамюртимиз Санжар Файзиев ҳамда Сем Илкел ўртасидаги ўйин билан бошланади. Ундан кейин Сергей Фомин ва туркиялик Альтуг Гелекбилек ўртасидаги ўйин билан давом этади. 

– Мамлакатимизда теннис спорт тури энди-энди ривожланиб келмоқда. “Девис кубоги” тизимидаги мазкур ўйинни ҳар икки қардош ва жондош халқларнинг дўстлик мусобақаси, деб биламан. Бугунги кунда Туркияда 76 мингга яқин киши теннис билан шуғулланади. Бир қатор шаҳарларимизда теннис кортлари бунёд этилган. Шу ўринда, биз Туркия спорт делегациясига барча шарт-шароитларни яратиб берганлиги учун Ўзбекистон томонига чуқур миннатдорлик билдирмоқчиман. Спортнинг қайсидир турида биз, қайсидир йўналишида Ўзбекистон етакчи. Лекин теннис борасида ота юртимиз Ўзбекистоннинг ютуқ ва натижалари эътиборли, – дейди Туркия теннис федерацияси президенти Чингиз Дурмус. 

[gallery-5973]

Худди шунингдек, Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова, “Девис кубоги” босқичида ҳар икки мамлакат вакилларининг рўбарў келиши тарихий аҳамият касб этишини таъкидлаб, мамлакатимиз теннисчиларининг нуфузли мусобақа финалидаги саъй-ҳаракатлари Тошкент босқичидагина эмас, балки кейинги довонларда ҳам омадли кечишига эътибор қаратилганлигини билдириб ўтди.  

Айтиш жоиз, “Девис кубоги”нинг финал йўлидаги саралаш босқичларида икки гуруҳга бўлинган тарзда 24 та жамоа иштирок этмоқда. Ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган жамоалар финалдаги курашни давом эттиришади. 

Эслатиб ўтамиз, пойтахтимизда “Девис кубоги” ўйинлари 4-5 март кунлари бўлиб ўтади.  

Т.Рўзиев,  ЎзА