Теннис: Максим Шин Мисрда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда
Мисрда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган M15 тоифасига кирувчи халқаро теннис турнирида мамлакатимиз шарафини Максим Шин ҳимоя қилмоқда.
“Sharm El Sheikh 12” мусобақасининг яккалик баҳсларида Максим Шин илк учрашувини ҳиндистонлик Мутҳу Адития Сентилкумарга қарши ўтказди. Ушбу ўйинда теннисчимиз рақибини 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 1/8 финалда словакиялик Михал Крайчига қарши кортга чиқадиган бўлди.
Турнирнинг жуфтлик беллашувларида Максим Шин ёш теннисчимиз Дамир Абдусамадов билан тандем ҳосил қилган ҳолда чехиялик Даниел Блазка ва украиналик Вадим Урсу билан тўқнаш келди. Афсуски, ушбу учрашувда теннисчиларимиз 3:6, 6:7 ҳисобида мағлубиятга учради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА