Теннис: Лайма Владсон Туркия кортларида порламоқда
Туркиянинг Анталия шаҳрида теннис бўйича ўтаётган W15 таснифидаги “Antalya 3 Women” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лайма Владсон чорак финал босқичига йўл олди.
Нуфузли мусобақада Лайма Владсон дастлаб италиялик Жессика Бертолдони 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 1/8 финалда Германия вакили Леоне Шукнехтни 6:2, 6:0 ҳисобида ишончли тарзда таслим этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шу тариқа, ҳамюртимиз “Antalya 3 Women” турнирининг ярим финалига чиқиш учун 1/4 финал босқичида италиялик Анастасия Бертаччига қарши кортга чиқади. Таъкидлаш жоизки, 18 ёшли теннисчимиз айни пайтда WTA рейтинг жадвалида 880-поғонада жойлашган. Унинг бўлажак рақибаси эса 2 февраль ҳолатига кўра, 705-ўринни эгаллаб турибди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА