Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теннис: Камилла Раҳимова Франциядаги ғолибона юришини бошлади
07:58 / 2025-12-02

Аёллар теннис уюшмаси – WTA томонидан Франциянинг Анжер шаҳрида ўтказилаётган халқаро турнирда яқиндагина Ўзбекистон терма жамоаси аъзосига айланган Камилла Раҳимова яккалик баҳсларида муваффақиятли старт олди.

Тажрибали теннисчимиз мусобақанинг илк даврасида россиялик Алина Кореевани ҳар иккала сетда бир хил – 6:1 ҳисобида таслим этган ҳолда иккинчи босқичга йўл олди. Энди Камилла Раҳимова чорак финал йўлланмаси учун 3 декабрь куни ўтадиган учрашувда польшалик Линда Климовикова билан рақобатлашади.

Маълумот ўрнида: Камилла Раҳимова жорий ҳафтада WТА томонидан янгиланган рейтинг жадвалида 112-ўринни эгаллади. У ўтган ҳафтада мазкур рўйхатнинг 109-поғонасида қайд этилган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА