Теннис: Камилла Раҳимова Францияда ғалабага эришди
Франциянинг Анже шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилган WTA 125 тоифасига кирувчи турнирда Камилла Раҳимованинг ғалаба қозонди.
Жорий йил ноябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон шарафини халқаро спорт майдонида ҳимоя қилаётган Камилла Раҳимова WTA 125 тоифасидаги турнирнинг финалида германиялик Тамара Корпачни 6/3, 7/6(4) ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди.

Икки соат 24 дақиқа давом этган финал ўйинида ғалаба қозонган Раҳимова WTA рейтингида 15-поғона кўтарилди ва 97-қатордан жой олишга муваффақ бўлди.
Т.Рўзиев, ЎзА