Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теннис: Ҳумоюн Султонов Ҳиндистон турнирининг 1/4 финалига чиқди
16:48 / 2024-11-21

Ҳиндистоннинг Калабураги шаҳрида теннис бўйича давом этаётган ITF турнирининг 1/8 финалида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳиндистонлик Сринивасан Коданчадан устун келди.

Етмиш дақиқа давом этган баҳсда Ҳумоюн рақибини 6/4, 6/0 ҳисобида доғда қолдирди.

Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг эртанги мусобақасида теннисчимиз 1/4 финалда россиялик Максим Жуковга қарши кортга чиқади.

Россиялик 19 ёшли теннисчи бугун 1/8 финалда ҳиндистонлик Ришаб Агарвални 6/1, 6/1 ҳисобида мағлуб этди.

Мусобақалар 24 ноябрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА