Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тендер савдоларида рақобатга зид ҳолатлар аниқланган
16:12 / 2022-08-15

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан давлат харидларини янада либераллаштириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Хусусан, 823 та ҳолатда савдолар ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш аниқланди. Шунингдек, 419 та ҳолатда иштирокчилар ўртасида аффилланганлик (иштирокчилар ўзаро келишиб олган ҳолда) рақобат муҳитига таъсир этиш ҳоллари аниқланган.

Қолаверса, 139 та ҳолатда буюртмачи ва иштирокчи ўртасида манфаатлар тўқнашуви аниқланган. 130 та ҳолат буюртмачи ва иштирокчи ўртасидаги келишиб олинган ҳаракатлар фош этилган.

АОКАда ўтказилган брифингда Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Мирзоҳид Комиловнинг маълум қилишича, ушбу даврда Қўмита ва ҳудудий бошқармаларга юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат харидлари соҳасида 101 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар асосида ўтказилган таҳлил натижасида 67 та танлов (тендер) савдода 92 та рақобатга зид ҳолат аниқланган.

Жорий йилнинг шу даврида Қўмита ва ҳудудий бошқармаларга юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат харидлари соҳасида 101 та мурожатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлар асосида ўтказилган таҳлил натижасида 67 та танлов (тендер) савдоларида 92 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган.

Қўмита мутахассислари томонидан ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда 2 406 та харидлар ўрганилган. Натижада 1 828 та савдода 1 978 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган.

Қўмитанинг белгиланган иш режаларига мувофиқ давлат ва корпоратив буюртмачилар томонидан амалга оширилган 2 005 та танлов (тендер) савдолари ўрганилган. Ўрганиш ишлари натижасида 410 та савдода 441 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган.

Аниқланган қонунбузилишларига қуйидагича таъсир чоралари кўрилган, 1 978 та қонун бузилиши ҳолатлари бўйича ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ тартибот органларига маълумотномалар киритилган, 533 та ҳолат бўйича Қўмита томонидан 198 та иш қўзғатилиб, 185 та буюртмачига кўрсатмалар берилган, 123 та мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА