Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби”га 2024 йилда илк бор қизларни ўқишга қабул қилиш имконияти яратилди.
Ушбу мактабда таълим олаётган ўқувчи-қизлар учун Миллий гвардия тизимидаги тарих музейларига экскурсия ташкил этилди.
Дастлаб қизлар Миллий гвардия марказий девони ҳудудида қад ростлаган Хотира майдонида бўлиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг қаҳрамонлиги ва мардлиги ҳақида маълумотларга эга бўлишди.
Шундан сўнг, ёш меҳмонлар Миллий гвардиянинг ташкил топиши ҳамда тараққиёти, қаҳрамонлари ва тизимда йиллар давомида хизмат қилиб, унинг равнақига ҳисса қўшган инсонлар ҳақида ҳикоя қилувчи ноёб тарихий ҳужжатлар ва экспонатлар билан танишди.
Навбатдаги манзил Тошкент шаҳар қўриқлаш бош бошқармасида ташкил этилган музей бўлди. Бу ерда ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси "Қўриқлаш" хизмати ходимларининг кийим-кечак ва жиҳозлари, турли даврларга оид ички ишлар ва қўриқлаш хизмати ходимларининг фотосуратлари, ҳужжатлар ва шахсий буюмларни томоша қилиб, қўриқлаш соҳасидаги замонавий технологиялар, уларнинг хавфсизликни таъминлашдаги аҳамияти билан танишдилар.
Мазкур экскурсия ўқувчи-қизларда янги билимлар олиш, Ватан ҳимоячиси деган машаққатли, аммо шарафли касбга ҳурмат ҳисси юксалишига хизмат қилади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/U0JBM-0kTvU?si=jvXV7_mDiGWCXCKF" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Нигора Раҳмонова,
ЎзА