Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Тeмурбeклар мактаби»да маҳорат дарслари
19:28 / 2021-06-15

Фарғона шаҳридаги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейида Қуролли Кучлар академияси ҳамда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани кенгаши ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

«Ёшлар ойлиги» доирасида ташкил этилган тадбирда иштирокчилар харбий академик лицей ўқувчилари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, тадбир давомида академиянинг тажрибали ҳарбий офицерлари, ўқитувчилари ихтисослашган фанлардан ўқувчилар учун маҳорат дарсларини ўтказди. Сафда юриш, спорт мусобақаси, қурол-яроғ кўргазмаси ташкил этилди.

[gallery-2797]

– Бу ерни кичик армия дейиш мумкин, – дейди Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Мирзо Улуғбек тумани бўлими раҳбари Ботир Содиқов. – Кун тартиби ҳам ҳақиқий армия шароитида олиб борилади. Ўқувчилар Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуси билан тарбияланмоқда. 

Лицейда алоҳида ўқув биноси, очиқ ва ёпиқ спорт мажмуаси, очиқ сув ҳавзаси, замонавий ошхона, ўқувчилар учун барча қулайликларга эга ётоқхона, бой китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази, замонавий интернет тизими, бошланғич ҳарбий тайёргарлик ва тўгарак машғулотлари учун замон талабларига жавоб берувчи мажмуалар мавжуд.

Тадбир якунида Қуролли Кучлар академияси бошлиғи, полковник Шавкат Мамажонов ўқувчилар билан самимий суҳбат қуриб, битирувчи ёшларнинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади ҳамда академияда ўқиш истаги бўлган ёшларга таклифлар берди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА