English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Темурбеклар мактаби” ўқувчилари Президент мактаби билан танишди
12:49 / 2019-11-02

Улар учун илк бор Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ташкил этилган экскурсия бир олам таассурот қолдирди.


Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги Фарғона, Самарқанд ва Урганч “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчиларининг тарихий обидалар, музейлар, зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойларга мунтазам ташрифлари уюштирилмоқда.

Улар учун илк бор Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ташкил этилган экскурсия бир олам таассурот қолдирди.

Пойтахтимиздаги Президент мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари бўлажак ҳарбийларга ҳамроҳлик қилган ҳолда, уларни жаҳон стандартлари даражасида барпо этилган замонавий таълим муассасаси билан яқиндан таништирди. Жумладан, ушбу масканда таълим олиш учун яратилган шароит, имконият ва қулайликлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

photo_2019-10-31_11-20-24.jpg

Бу ҳақда ЎзАга Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар қилди.

Президент мактабида она тили ва адабиёти, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Ватан туйғуси, Ўзбекистон ва жаҳон тарихи, дунё динлари тарихи, давлат ва ҳуқуқ асослари сингари фанлар ўзбек, бундан ташқари аксарият фанлар инглиз тилида ўқитилади. Шунингдек, ўқув муассасасида 18 нафар маҳаллий мураббийлар билан бир қаторда 11 нафар хорижлик мутахассислар ўқувчиларга фан сирларини астойдил ўргатяпти. Шуни таъкидлаш жоизки, Президент мактабида ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани орқали ҳарбий-ватанпарварлик руҳида вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

photo_2019-10-31_11-20-26.jpg

– Президент мактаби ўқувчилари билан инглиз тилида осон мулоқотга киришдим, – дейди Самарқанд “Темурбеклар мактаби” ўқувчиси Нурмамат Эшпўлатов. – Бу ерда ўзбек ва жаҳон адабиётлари билан тўлдирилган муҳташам кутубхона, юқори технологиялар асосида жиҳозланган компьютер синфлари, тўрт маҳал овқатланишга мўлжалланган алоҳида ошхона, барча зарур инвентарлар билан таъминланган спорт зали, сузиш ҳавзаси, шинам ётоқхона ўқувчилар ихтиёрида. Ўз навбатида, биз ҳам уларни “Темурбеклар мактаби” фаолияти билан танишиш учун таклиф этдик.

photo_2019-10-31_11-20-27 (2).jpg

photo_2019-10-31_11-20-27.jpg