French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темур: юксалиш ва ҳукмронлик йўли (+видео)
15:52 / 2026-03-05

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида “Буюк темурийлар тарихи ва маданий мероси” лойиҳаси доирасида “Темур: юксалиш ва ҳукмронлик йўли” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир миллий давлатчилик анъаналарини чуқур ўрганиш, тарихий меросни илмий асосда тадқиқ этиш ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш, шунингдек, ёш авлод қалбида ватанпарварлик, миллий ғурур ва фахр туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Соҳибқирон мероси бугунги ёшлар учун ибрат мактаби эканини алоҳида қайд этилди. Мазкур асар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий давлатчилик ғояларига садоқат ва тарихий хотирага ҳурмат туйғуларини шакллантиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилишини таъкидлашди.  

Шунингдек, маърузачилар мазкур асар миллий давлатчилик тарихи ва стратегик тафаккур анъаналарини ўрганишда муҳим илмий манба сифатида хизмат қилишини таъкидладилар. “Темур: юксалиш ва ҳукмронлик йўли” асарида Соҳибқироннинг марказлашган давлат барпо этиш сиёсати, бошқарув тизими, ҳарбий-сиёсий фаолияти ҳамда темурийлар давридаги маданий юксалиш жараёнлари тарихий манбалар ва илмий таҳлиллар асосида баён этилганлиги тадбир давомида ўз тасдиғини топди. Асарда Темурийлар давлатчилик мактаби, стратегик фикрлаш анъаналари ва миллий юксалиш ғояларининг тарихий илдизлари тизимли равишда таҳлил қилинган.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга муаллиф ва мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди. Тадбир ташкилотчилари томонидан мазкур китоб тақдимоти миллий тарихий хотирани мустаҳкамлаш, давлатчилик меросини чуқур англаш ва ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/TPBq-X-hZGw" title="Temur: yuksalish va hukmronlik yo‘li" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА