Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Темур тузуклари” билимдонлари аниқланди
15:31 / 2024-04-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Амир Темур таваллудининг 688 йиллигига бағишлаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимидаги ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Темур тузуклари билимдони” интеллектуал танлови ўтказилди.

Танлов қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.  

Якуний натижаларга кўра, 7260-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси Мансур Ражабов биринчи, 11-Тергов ҳибсхонаси ходими Шоҳруҳ Қурбонбоев иккинчи, Ички ишлар бошқармаси ходими Заҳриддин Сапаров учинчи ўринни эгаллади.  

[gallery-16845]

Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА фотомухбири