Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темур Ишметов: Йил якунига қадар яна бир йирик банк хусусийлаштирилади
18:50 / 2021-05-24

Молия вазири Тимур Ишметов «Тошкент: беш ташаббус ҳаракати – 2021» форуми доирасида ёшлар билан учрашиб, давлат банкларининг хусусийлаштирилишига оид берилган саволга жавоб берди.

– Президент қарори билан кейинги беш йилда хусусийлаштириладиган ва хусусийлаштирилмайдиган банклар рўйхати дастур асосида аниқлаб олинган, – дейди Т.Ишметов. – Хусусийлаштирилиши кўзда тутилган банкларда бунга тайёргарлик кўриш мақсадида консультантлар ёлланган. Уларни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш, эпақага келтириш, сотса бўладиган тижорат маҳсулотига айлантириш керак бўлади. Бу бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.

20 май куни Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан иккита кичикроқ банк сотувга қўйилди. Булар жуда кичкина банк бўлгани учун сотув жараёнларига тайёрлаш унча кўп вақт олмасди ва шунинг учун тезда сотувга чиқарилди. Лекин йил охиригача йирик банклардан бирини хусусийлаштириш режалаштирилган. Ҳозир айнан қайси банклигини айта олмайман. Лекин режа бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА, ЎзА