French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темур Хўжа: бир асрлик орзу амалга ошди
13:52 / 2023-07-14

Бухоро вилоятида биринчи жадидчилик уй музeйи очилди.

Усмон Хўжа ўғли (Усмонхўжа Пўлатходжаев) 1922 йилда ватани Бухорони тарк этишга мажбур бўлган. 1937 йилда укаси Атаулла Хўжа ўғли отиб ўлдирилганидан сўнг уларнинг Бухородаги уйи Совет прокуратурасига, қолган ярми ҳибсхонага айлантирилган. Ушбу ҳолат 1991 йил охиригача давом этган.  

Бу уй 1992 йилда Ўзбекистон мустақиллиги даврида тадбиркорга сотилган. “Ўзбекистон маданий мерос” агентлиги ташаббуси билан ушбу уйнинг ҳозирги эгаси билан музокаралар олиб борилди. Ниҳоят, шартнома тузилиб мазкур бино миллийлаштирилди.  

Энди бу жой Усмон Хўжа ўғлининг жадидчилик уй музейи, кутубхонаси ва тадқиқот маркази сифатида ташкил этилади.  

– Бу орзунинг, бу соғинчнинг амалга ошиши, айниқса, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ўз номини тилга олишни истамаган икки тадбиркорга, шахсий мулкини давлатга қайта сотишга рози бўлган самарқандлик тадбиркорга, бу масалани тилга олган ўзбекистонлик зиёлилар ва журналистларга алоҳида миннатдорлик билдираман, – дейди таниқли туркшунос олим Темур Хўжа. – Бир асрлик орзу амалга ошди.  

 

Зариф Комилов,  

ЎзА