French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Темирйўлчилар” истироҳат боғида Маънавият ва маърифат маскани иш бошлади
16:44 / 2024-07-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилояти Когон шаҳридаги “Темирйўлчилар” истироҳат боғида Маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилди.

Ушбу мажмуа маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янгича кўриниш, янгича ифода билан том маънода маърифат улашувчи масканга айлантирилди. Бино ичида мингга яқин китобдан иборат мўъжазгина кутубхона мавжудлиги фикримизнинг ёрқин далилидир.  

[gallery-18164]

Маскан очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда сўз олганлар, ушбу бино Когон шаҳрида олиб бориладиган маънавий-маърифий тарғиботларнинг унумли ва самарали бўлишини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА