Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темир йўлда ўғирлик қилган шахслар 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди
14:00 / 2022-12-06

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Ангрен темир йўл йўналишида поездлар ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир қилувчи ўғирлик жинояти билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Хусусан,Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган, муқаддам ўғирлик жинояти содир этганлиги учун судланган К.Ж., Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган С.С. ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган М.Ф.лар жорий йилнинг май ойида Тошкент вилоятидаги "Ақча-Облиқ" темир йўл бекатлари оралиғидан ўтувчи бетон устунлардаги юк ва йўловчи поездлар электровозларини юқори кучланишли электр энергияси билан таъминловчи симларнинг жами 140 метрини кесиб олиб, «Дамас» русумли автомашинага юклаб, олиб кетаётган вақтларида қўлга олинган.  

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар бунга қадар "Кучлик-Тўйтепа" темир йўл бекатлари оралиғидаги 87,5 метр электр симларини ҳамда "Оҳангарон-Ақча" темир йўл бекатлари оралиғидаги 100 метр электр симларини кесиб олиб, сотиб юборишган.  

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан К.Ж., С.С. ва М.Ф.лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.  

 

ЎзА