Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темир йўл қатновларини пандемиягача бўлган рақамларга етказиш топширилди
13:33 / 2024-01-29

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда вилоятларга жорий йилда 1 минг 200 та автобус ва электробус олиб келиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, пандемия даврида темир йўл қатновлари 2 карра қисқаргани оқибатида қиш кунлари одамлар чет элга машина ёки автобусда кетишга мажбур бўлаётгани, қишда йўлларда нохуш ҳолатлар рўй бераётганига тўхталди.

Транспорт вазирлиги тизимидаги тегишли корхонада халқаро қатновлар учун 167 та автобус бўлгани билан, корхона хусусий сектор ва қўшни давлатлар ташувчилари билан рақобат қила олмаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан комплекс раҳбариятига чет эллик ҳамкорлари билан музокара ўтказиб, темир йўл қатновларини пандемиягача бўлган рақамларга етказиш топширилди.

Халқаро автобусда ташишлар соҳасига хусусий шерикларни жалб қилиш ва рақобатни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

 

ЎзА