Жанубий Кореяда “Hyundai Motor” компаниясининг касаба уюшмаси 2028 йилдан фойдаланиш режаланган ҳуманоид роботлардан фойдаланмасликка чақирди, деб хабар бермоқда “Reuters” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, “Atlas” одамсимон роботи модели яқинда Лас-Вегасдаги “Consumer Electronics Show”да намойиш этилди. Компания 2028 йилда йиллик 30 мингта робот ишлаб чиқариш қувватига эга завод қуришни режалаштирмоқда. Кейинчалик, “темир одамлар”дан барча ишлаб чиқариш майдонларида фойдаланиш кўзда тутилган.

Касаба уюшмаси эса компанияни роботлар орқали ишчилар сонини камайтириб, фойдани оширишга уринаётганликда айблади. Шунингдек, улар компаниянинг АҚШга ишлаб чиқаришни кўчириш режасини танқид қилиб, бу Кореядаги заводларда иш хавфсизлигига таҳдид солишини қайд этди.
“Hyundai Motor” ҳозирча бу масала бўйича изоҳ бермади. Компания ва унинг шўъба корхонаси “Kia” дунёда учинчи йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи бўлиб, Жоржия заводи 2028 йилга келиб йиллик 500 минг автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиши режалаштирилган.
Мусулмон Зиё, ЎзА