Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи айрим корхоналарда давлат назорати тадбирлари ўтказилди
17:12 / 2026-01-26

Инспекциянинг вилоят инспекторлари томонидан “X.B” хусусий корхонаси ҳамда “SQK” масъулияти чекланган жамиятида (номлари ўзгартирилган) ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Текширувлар жараёнида мазкур корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун зарур бўлган синов лабораторияси мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Шунингдек, темир-бетон маҳсулотлари белгиланган стандартлар талабларига мувофиқ даврий синовлардан ўтказилмагани аниқланди. Қайд этилишича, ушбу ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонуни 22-моддаси талабларига зид ҳисобланади.

Бундан ташқари, “X.B” хусусий корхонасида метрологик таъминот ҳолати ўрганилганда ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилаётган 6 дона ўлчаш воситаси белгиланган тартибда метрологик текширувдан (қиёслашдан) ўтказилмагани аниқланган. Бу эса амалдаги давлат стандартлари ҳамда “Метрология тўғрисида”ги қонун талабларининг бузилиши ҳисобланади.

Аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан корхоналарнинг масъул мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларга нисбатан жарима тарзидаги молиявий санкцияларни қўллаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳамроз Баянов, ЎзА