Темербекова Барнохон Маратовнанинг техника фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Булутли ҳисоблаш ва сунъий интеллект технологиялари асосида ахборот-бошқарув тизимларини синтез қилиш усуллари ва алгоритмлари” мавзусида
Темербекова Барнохон Маратовнанинг 05.01.11 – “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” ихтисослиги бўйича “Булутли ҳисоблаш ва сунъий интеллект технологиялари асосида ахборот-бошқарув тизимларини синтез қилиш усуллари ва алгоритмлари” мавзусидаги техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.13/05.05.2023.Т.07.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 3 сентябрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100084, Тошкент шаҳри, Aмир Темур кўчаси, 108-уй. Тошкент ахборот технологиялари университети, Е-бино, 101-хона.
Тел.: (99871) 207-59-42
e-mail: ilmiy_kengash@tuit.uz.