Ўзбекистон Республикаси Президенти “Телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармондан мақсад, телекоммуникациялар хизматлари бозорида эркин рақобат муҳитини шакллантириш, телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилашга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш ҳисобланади.
Президент фармони билан Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади.
Агентлик:
республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
ўз ваколатларини "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ амалга оширади;
оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқланган режага мувофиқ ҳар ойда камида бир маротаба мониторинг қилиб боради;
молиявий ва тузилмавий жиҳатдан ҳамда ваколати доирасида қарор қабул қилишда мустақил ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.
ЎзА