“Телеграмм” канали орқали содир этилган жиноят фош бўлди
Ушбу ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг билдиришича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро О.А. жорий йилнинг 8 март куни Бухоро шаҳрида яшовчи 1975 йилда туғилган фуқаро Д.Т.нинг ишончига кириб, “Телеграмм” ижтимоий тармоғи орқали унга 8 март байрами муносабати билан 100.000 сўм ютуқ чиққанлигини айтади.
Натижада ушбу пулни унинг пластик карта рақамига ўтказиб беришини билдиради. Шундан сўнг Д.Т.га тегишли бўлган пластик картанинг махфий кодларини олишга эришиб, картадан 1.089.790 сўм пулни бошқа ҳисобга ўтказганлиги аниқланади.
Ушбу ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.