Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Telegram Россияда энг оммабоп мессенжерга айланди
09:36 / 2026-03-06

Айрим чекловлар жорий этилганига қарамай, 2026 йил январь ойида Россияда "Telegram" энг оммабоп мессенжерга айланди. Фойдаланувчилар сонига кўра, бу тармоқ илгари блокланган "WhatsApp"ни ортда қолдирди.

"Okkam" таҳлилчилари "Mediascope" маълумотига таяниб айтишича, янги йилнинг дастлабки ойида "Telegram"нинг фаол аудиторияси 95,9 миллион кишини қамраб олган. Бу ҳақда "Forbes Russia" нашри ёзди. Шу даврда "WhatsApp" фойдаланувчилари 89,4 миллион нафарни ташкил этди.

Февраль ойида "Roskomnadzor" томонидан чеклов кучайтирилгач, Павел Дуров асос солган тармоқ обуначилари 286 000 га камайди. "WhatsApp"да пасайиш анча сезиларли: аудитория бир ой ичида 9,1 миллион қисқарган.

Россияда давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган VK корпорациясига қарашли "Max" мессенжери учинчи ўринни эгаллаб турибди. Февраль ойида ушбу платформа фойдаланувчилари 73,7 миллиондан 77,5 миллионгача кўпайди.

Мутахассислар фикрича, "Telegram" фаолиятини секинлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар мессенжер қамровига жиддий таъсир кўрсатмаган. Яъни, мазкур тармоққа кирувчилар атиги 2 фоиз камайган, холос.

Дарвоқе, жорий йил 1 апрелдан "Telegram" Россия ҳудудида тўлиқ тақиқланиши мумкин. Фақат Украинадаги ҳарбий ҳаракат ҳудудида алоқани мувофиқлаштириш учун айрим истиснолар сақланиб қолиши кутиляпти. Бундай қарор қабул қилинса, фойдаланувчилар маҳаллий "Max" мессенжерига ўтиши янада тезлашиши мумкин.

Ф. Яхшибоева, ЎзА