Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Телеграм мессенджерининг “Эффект Макаренко” каналида 2019 йил 21 октябрда ёритилган ҳолат юзасидан Ўзмиллийбанк муносабати
18:53 / 2019-11-12

Мазкур мақолада Самарқанд бўлимида ташкил этилган автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш шаҳобчаларидаги VISA карталарига хизмат кўрсатувчи банкомат қурилмаси ишламаётганлиги ва банк ходимлари уни тузатишга уринаётганликлари таъкидланган.


Мазкур мақолада Самарқанд бўлимида ташкил этилган автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш шаҳобчаларидаги VISA карталарига хизмат кўрсатувчи банкомат қурилмаси ишламаётганлиги ва банк ходимлари уни тузатишга уринаётганликлари таъкидланган. 

Мурожаат юзасидан ўрганиш олиб борилганда, автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш шаҳобчасига HUMO тизимида ишловчи янги банкомат ўрнатилаётганлиги сабабли бошқа банкоматлар ҳам электр тизимидан узиб қўйилганлиги ва вақтинча фаолият юритмаётганлиги аниқланган. Бу ноқулайликни бартараф этиш мақсадида банк ходимлари томонидан мижозимиз нима мақсадда мурожаат қилгани ўрганилган.

Мижозимиз ўз VISA корпоратив картасидан керакли маблағни миллий валюта – сўмда нақдлаштириш бўйича банк ходимларига мурожаат қилган. Бугунги кунда амалдаги банк қонунчилиги ҳужжатларига кўра,бу турдаги яъни корпоратив карталардан ҳисобдаги маблағни банкоматлар орқали нақдлаштириш назарда тутилмаган. Шу сабабли, мижозимизнинг бу мурожаати юзасидан эҳтиёжи қондирилмаган. 

Мижоз бу масалада амалдаги қонунчиликни билмай мурожаат этган, шунингдек, банклардаги банкоматлар ишламайди деб бонг урган. Биз банк фаолиятини тизимли равишда такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Мижозларга қулай имкониятлар яратиш банкнинг асосий вазифаларидан биридир. 

Бугунги кунда автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш шохобчаларида барча банкоматлар ишлаб турибди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзмиллий банк матбуоти хизмати