Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Telegram-бот орқали гиёҳвандлик савдосини йўлга қўйган гуруҳ аниқланди
18:13 / 2025-12-25

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши кураш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида телеграм мессенжерида ноқонуний гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар савдоси учун ташкил этилган махсус бот фаолиятига чек қўйилди.

Аниқланишича, ушбу бот орқали нафақат тақиқланган моддалар савдоси, балки криптоактивларни олиш, ўтказиш ва айирбошлаш билан боғлиқ ноқонуний фаолият ҳам йўлга қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан пойтахтнинг Юнусобод туманида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 1997 йилда туғилган Абдулазиз, 2001 йилда туғилган Шоҳрух ҳамда Темур исмли шахслар қўлга олиниб, бот айнан улар томонидан бошқариб келинаётгани аниқланган.

Тадбир давомида 4 дона мобил телефон, 3 дона ноутбук, 12 дона турли банк пластик карталари, 11 дона сим-карта ҳамда қоғозга ўралган гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, гумонланувчилар Абдулазиз ва Шоҳрухга тегишли мобил қурилмалар кўздан кечирилганда, хорижий ва бошқа электрон криптоҳамёнлар орқали қарийб 95 мингта транзакция амалга оширилгани, умумий криптоактивлар айланмаси эса 2 миллион 375 минг АҚШ долларини ташкил этгани аниқланган.

Суриштирувлар давомида Шоҳрух томонидан гиёҳвандлик воситалари савдосига оид махсус телеграм-канал ҳам ушбу шахслар томонидан бошқарилгани маълум бўлди. Тезкор тадбирлар доирасида Абдулазизнинг яшаш манзили кўздан кечирилганда эса 550 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278⁸, 243 ва 251¹-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳамроз Баянов, ЎзА