Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Telegram 2022 йил бошлангандан буён энг кўп юклаб олинган иловалар бешлигига кирди
10:20 / 2022-04-28

Telegram мессенжери 2022 йилда App Store ва Google Playда энг кўп юклаб олинган иловалар бешлигига кирди, дейилади Sensor Tower таҳлил компанияси эълон қилган маълумотда.

Тадқиқотлар натижасига кўра, энг кўп юклаб олинган иловалар рўйхатидаги кучли бешликни TikTok эгаллаган, иккинчи ва учинчи ўринларни Instagram   ва Facebook , тўртинчи WhatsApp ва бешинчи ўринни Telegram эгаллаган.

"2022 йилда Telegram дунё бўйича энг кўп юклаб олинган иловалар бешлигига кирди. Ушбу топ бешликка кирган иловалар орасида Telegram юклаб олишни сотиб олиш маркетинги бўйича миллиардлаб сарф-харажатни амалга оширмаётган ягона илова ҳисобланади", – деб ёзди мессенжерни яратган тадбиркор Павел Дуров ўзининг Telegram-каналида.