Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тель-Авив дербиси намойиш сабаб бекор қилинди
14:43 / 2025-10-20

Тель-Авив шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган футбол бўйича Исроил Премьер-лигаси доирасидаги “Маккаби” ва “Хапоэль” жамоалари ўртасидаги дерби полиция қарори билан бекор қилинди. Бу ҳақда мамлакат полицияси расмий хабар тарқатди.

Маълумотга кўра, учрашув олдидан стадион атрофида оммавий тартибсизлик содир этилган. Ижтимоий тармоқда ёзилишича, ўнлаб ёнувчан моддалар, пиротехника воситалари ишлатилган. Оқибатда 12 фуқаро, 3 нафар полиция ходими яраланган. Тўққиз киши қўлга олинган.

“Хапоэль” клуби масъуллари полициянинг қароридан норози бўлиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари спорт тадбири эмас, урушга тайёргарлик кўргандек ҳаракат қилди, дея фикр билдирган.

– Ҳолат Исроил полицияси спорт соҳаси устидан тўлиқ назорат ўрнатганини кўрсатади, – дейилган клуб расмий баёнотида.

Мазкур воқеа Лондонда хавфсизлик нуқтаи назаридан “Маккаби” мухлисларига 6 ноябрь куни “Астон Вилла” билан бўладиган Европа лигаси учрашувига кириш тақиқлангандан сўнг юз берди. Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги айни пайт мазкур тақиқни бекор қилиш имконияти ўрганилаётганини маълум қилган.

Ўтган йил “Аякс” ва “Маккаби” ўйинида оммавий тартибсизлик кузатилиб, 60 дан зиёд киши қўлга олинган эди.

Дарвоқе, Ғазодаги уруш муносабати билан футбол бўйича Исроил терма жамоаси иштирокидаги бир неча халқаро учрашув пайтида ҳам турли намойишлар уюштирилгани қайд этилган.

Д.Ҳакимов, ЎзА