Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Текширув тадбирлари давом этмоқда
18:21 / 2025-12-08

Бухоро вилояти бўйлаб, атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар чиқараётган манбаларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирда вилоят Экология бошқармаси, вилоят Прокуратураси вилоят Ички Ишлар бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимларидан иборат  ишчи гуруҳ шаҳар ва туман ҳудудида жойлашган корхонада рейд тадбирини ўтказди.

Тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳар ҳудудида “Бинокор-96” МЧЖга қарашли пишиқ ғишт ишлаб чиқариш заводи фаолиятини бошлаш вақтида автотранспорт воситалари шиналарини ёқаётганлиги ва кейинчалик фойдаланиш учун кўп миқдорда йиғиб қўйилганлик ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолат бартараф этилиб, раҳбарга тегишли огоҳлантириш хати берилди ва заводнинг пишиқ ғишт ишлаб чиқариш фаолияти вақтинча тозалаш ускунасини тўлиқ ишга туширилгунга қадар тўхтатилди. 

Бухоро туман ҳудудида фаолият юритиб келаётган “ТОШҚУЛБОБО ТИЛАВ ЎҒЛИ” фермер хўжалигига қарашли пишиқ ғишт ишлаб чиқариш заводида тозалаш ускунаси ўрнатмасдан фаолият юритаётганлик ҳолати аниқланди. Мазкур ҳолатни тезда бартараф қилиш мақсадида фермер хўжалиги раҳбарига тегишли огоҳлантириш хати берилиб, фермер раҳбарига чора кўриш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди. 

Шунингдек, туманинг “Работак” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган иссиқхоналарда ўрнатилган тозалаш ускуналари ўрганилиб иссиқхона раҳбарларига кўмирни тутамай ёнишини ва тозалаш ускуналарини доимий ишлашини назоратга олиш борасида тегишли кўрсатмалар берилиб назоратга олинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.