Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТЕКШИРУВ: корхона 97 минг 412 метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланган
16:16 / 2021-10-14

Энергетика вазирлиги штаби томонидан “Тўрақўрғон асфальт саноат” МЧЖга қарашли асфальт ишлаб чиқариш корхонасининг табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари текширилди, деб маълум қилди вазирлик матбуот хизмати.

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги  “Тошкент МФЙ”да жойлашган ушбу корхонада ўтказилган текширувга кўра, у томонидан табиий газдан фойдаланиш учун газ таъминоти ташкилоти билан табиий газ етказиб бериш шартномаси тузилмаганлиги ва ушбу истеъмолчи “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиалининг “ФОССА” дастурида мавжуд эмаслиги маълум бўлди.  

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур корхона томонидан 97 минг 412 куб метр табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланилгани маълум бўлди. Бунинг натижасида газ таъминоти корхонасига етказилган зарар миқдори 97 миллион 412 минг сўмни ташкил этган.  

Ушбу ҳажмдаги табиий газ қарийб 10 мингта хонадоннинг 1 кунлик истеъмолини ташкил қилади. Ҳозирда ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Наманган вилояти прокуратурасига тақдим этилган.  

  

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева тайёрлади.