Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Техникалар куз-қиш мавсумига шайми?
09:10 / 2019-11-21

“Ҳудудгаз Қашқадарё” МЧЖ ва “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, вилоят ФВБ қутқарув отряди, ИИБ ва тез тиббий ёрдам бригадаси куч ва воситаларининг юзага келган вазиятни бартараф қилиш бўйича амалий ҳаракатлари намойиш этилди.


Қарши шаҳридаги “Осиё савдо мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида “2019-2020 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва беталафот ўтказиш ҳамда аҳоли пунктларини, ижтимоий-иқтисодий объектларни электр энергияси, табиий (суюлтирилган) газ ва қаттиқ ёқилғи (кўмир) маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш тизимини ташкил этиш” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган тадбирда вилоятдаги соҳага алоқадор ташкилот, муассасаларнинг 2019-2020 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда беталафот ўтказишга жалб этиладиган куч ва воситаларнинг тайёргарлик ҳолати текширилди.

Машғулотдан мақсад аҳоли ва ҳудудларни газ, электр-энергия, иссиқлик таъминоти, қаттиқ ёқилғи (кўмир) маҳсулотлари билан таъминлаш ҳолатини яхшилаш, аҳолига тўғри ва самарали тарқатилиши, улар томонидан фойдаланиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этилишида амалий ва назарий кўникмаларини оширишдир. Шунингдек, содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини тезкор бартараф этишда йиғма командалар кучи ва воситалари ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимлари хизматларининг ҳамкорликда ҳаракатларини янада такомиллаштириб, куз-қиш мавсумида коммуникация тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича захираларни яратиш, белгиланган вазифаларни реал бажариш имкониятларини ўрганиб чиқишдан иборат.

1.JPG

Саф кўриги давомида электр энергияси билан боғлиқ аварияларни бартараф этишга мўлжалланган авария тиклаш бригадалари техникалари, “Ҳудудгаз Қашқадарё” масъулияти чекланган жамиятининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб берувчи техникалари, газ тармоқларидаги носозликларни бартараф этиш учун мўлжалланган авария тиклаш бригадалари техникалари, коммунал соҳа ташкилотларининг техникалари, асбоб-анжомлари ва жиҳозлари мавсумга шай ҳолатга келтирилгани ўрганилди. Улар томонидан асбоб-анжомлар ва жиҳозлар тўлиқ намойиш қилинди.

Шундан сўнг “Ҳудудгаз Қашқадарё” МЧЖ ва “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, вилоят ФВБ қутқарув отряди, ИИБ ва тез тиббий ёрдам бригадаси куч ва воситаларининг юзага келган вазиятни бартараф қилиш бўйича амалий ҳаракатлари намойиш этилди.

Снимок.JPG

Унда “Ҳудудгаз Қашқадарё” МЧЖ куч ва воситаларининг кўп қаватли уйнинг олд қисмидаги газ тақсимлаш масканида газ сизиб чиқиши билан боғлиқ авария ҳолатини, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ куч ва воситаларининг юқори кучланишли подстанцияда электр энергияси узилиши билан боғлиқ аварияни ҳамда вилоят ФВБ куч ва воситаларининг табиий газ қувуридаги авария натижасида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлари кузатилди.